Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида қаровсиз қолдирилган 3 ёшли бола вафот этди.
Маълум бўлишича, воқеа кеча 30 январ куни соат 13:30 ларда содир бўлган. 1988 йилда туғилган С.Ф. "Ласетти"сида 2017 йилда туғилган ўғли Н.М.ни қолдириб, устидан қуфлаб кетган. Бу вақтда бола салондаги гугурт чўпини ўйнаб, ёққан. Унинг учқуни эса ўриндиққа тушган. Бола эса тутундан димиқиб, вафот этган.
Ҳозирда ИИБ томонидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда, дея хабар қилди "Дарё" нашри.