Самарқандда йигит янгасини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири вилоят прокуратураси ахборотига таяниб хабар қилди.
Воқеа бугун, 31 январь куни содир бўлган. Нарпай туманида яшовчи Р.М. акасининг хотини У.П. билан келиша олмай қолган. Шундан сўнг ғазабланган йигит акасининг уйига бориб, янгасининг бўйин соҳасига пичоқ санчган. Олган тан жароҳати натижасида аёл вафот этган ва йигит воқеа жойидан яширинган. Шундан сўнг ашёвий далиллар ёрдамида Р.М. ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.