Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида аёл шафқатсизларча дўппосланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 28 январь санасида содир бўлган. Туманда яшовчи 41 ёшли аёл Р.Н. ўзидан 5 ёш кичик эркак Э.Л.ни спиртли ичимлик ичишга чақирган. Шундан сўнг эркак келгач, ароқ ичилгач иккиснинг ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Натижада эркак аёлни шафқатсизларча дўппослаган. Аёл унинг қўлидан қочиб кўчага чиққан ва уйидан 600 метр узоқлашгач олган жароҳатлари натижасида ерга йиқилиб, вафот этган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича ҳозирда эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.