Бугун, 1 февраль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 ёшли Ш.Б. ўзининг "Кобальт"ида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонда келаётган "Дамас"га бориб урилган. Ҳодиса натижасида "Дамас"нинг ҳайдовчиси 21 ёшли С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар воқеа жойида, 24 ёшли С.А. эса шифохонада вафот этган. Яна 3 фуқаро шифохонага ётқизилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.