Аввалроқ сайтимизда 19 ёшли йигит томонидан бошқарилган "Кобальт"нинг қарама-қарши томонда келаётган "Дамас"га урилиши натижасида 5 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Бугун тармоқларда ана шу ҳодисанинг видеолавҳаси тарқалди. Видеода "Кобальт"нинг юқорида тезликда келиб, бошқаруви йўқотилгани, натижада машина йўл ўртасидаги тўсиқдан ҳам ўтиб, "Дамас"га урилганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ана шу воқеа юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.