Тошкентда 20 ёшли йигит ўзининг 50 ёшли отасини дўппослаб, ўзлари яшайдиган хонадон ертўласига қамаб қўйди. Маълумотларга кўра уларнинг қўшнилари эркак йўқолиб қолганидан ҳавотирланиб бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига хабар беришган.
Ходимлар уйга келиб текширув ўтказганда эркакни ертўладан топишган. Эркак шифокорлар текширувидан ўтказилгандан сўнг уни ўз ўғли калтаклагани маълум бўлди.
Эркакнинг айтишича у ўғли билан спиртли ичимлик ичаётганда ораларида келишмовчилик юзага келган ва шунинг натижасида ўғил отани калтаклаган. Ҳозирда эркак турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ўғилга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.