Наманган вилоятида фуқаро фирибгарлик қилгани учун ушланди.
Маълум бўлишича фуқаро С.Л. бошқа шахснинг ишончига кириб, унга хорижий банклардан кредит олиб бериш ва 1 миллион долларлик банкнотасини сотиш билан алдаб ундан 10 минг доллар сўраган. Фуқаро С.Л. айтилган пулларни олаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда С.Л.га нисбатан тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, 1 миллион долларлик банкнота фақат сувенир кўринишда чиқарилган ва у қонуний тўлов воситаси эмас.