Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида она ва бола вафот этди.
Маълум бўлишича шу йил 2 феврал санасида туманнинг "Иттифоқ" МФЙда 20 ёшли аёл 1,5 яшар фарзанди билан уйининг ётоқхонасида ўлик ҳолда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра улар ис газидан заҳарланиши натижасида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилаётгани хабар қилинмоқда.