Қашқадарёнинг Қарши шаҳридан оқиб ўтувчи дарё ҳудудида 1-3 феврал кунлари икки марта ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилди.
Дастлаб, 1 февралда 2002 йилда туғилган қиз С.Р. уйидаги келишмовчилик сабаб ўзини дарёга ташламоқчи бўлган. Лекин у Миллий гвардия ходимлари томонидан вақтида тўхтатиб қолиниб, шифохонага олиб борилган ва унда ҳеч қандай жароҳатлар аниқланмаган.
3 февралда содир бўлган воқеа эса бироз аянчлироқ тус олган. 2000 йилда туғилган фуқаро А.Х. номаълум сабабларга кўра шиша бўлаги билан қорни ва бўйнига санчиб ўзини сувга ташлаган. Атрофда воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол Миллий гвардия ходимларини чақиришган ва у сувдан чиқариб олинаган. Шундан сўнг у реанимацияга ётқизилган. Ҳозирда аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.