Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эркак аёлнинг ортидан пичоқ билан қувди.
Маълум бўлишича, Миллий гвардия ходими пичоқ кўтариб аёлнинг ортидан қувиб юрган шахсни кўриб қолади. Шу заҳоти ходимнинг ҳаракати билан аёл эркак қўлидан қутқариб олинади ва эркак қочиб кетади. Шундан сўнг Миллий гвардия ва ППХ ходимлари эркакни қувиб туманнинг 9 даҳасида ушлаб олади. Лекин эркак спиртли ичимлик таъсирида уларни ҳақорат қилиб, тош ота бошлайди. Ходимлар томонидан ушланганда эса эркак ИИБ ходимнинг оёғига пичоқ санчиб олади. Шундан сўнг маст фуқаронинг қўлига кишан солиниб ИИБ биносига олиб кетилган.
Суриштирув натижасида эркак ва аёл эр-хотин С.Н. ва С.А. эканлиги маълум бўлди. Эр спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун шу ҳолат юзага келган. Суриштирув давом этмоқда.