Тошкентда масжидларда ўғирлик содир этганлар қўлга олинди.
Маълум бўлишича шу йил 19 январ куни соат 15:30 ларда Шайхонтоҳур туманидаги масжидда 22 ёшли Санжар Н.нинг устки кийими чўнтагидан 1.625.000 сўмлик телефон ўғирлаб кетилган. Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида бу ишни 22 ёшли Ислом А. содир этгани маълум бўлди.
Шунингдек, 2020 йил 22 январ куни Олмазор туманидаги масжидда 44 ёшли Муножиддин П.нинг устки кийими чўнтагидан 800 доллар ўғирланган. Воқеадан сўнг кузатув камералари ўрганилгач ўғирликда гумон қилиниб Боходир Т. қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида гумонланувчилар қамоққа олинган.