Наманганда ДХХ, Қирғизистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ҳамда прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда яна бир жиноятга чек қўйилди.
Маълум бўлишича, Қирғизистон фуқароси, 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний равишда Ўзбекистонга 200 дона соҳта 100 долларлик купьюрани олиб ўтган. Шундан сўнг Намангандаги ҳаридорга 9 минг долларга сотаётганда ходимлар томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган.