Ўзбекистонда яна бир автокредит билан шуғуллунган корхона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда кун.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича Ўзбекистонда «Авто рентал» номи остида фаолият юритган корхона фуқароларга 40 ойга автомобил нархини бўлиб тўлашни таклиф қилган. Шу орқали улар 695 нафар фуқаро билан шартнома имзолаган ва улардан умумий қийматда 2,8 миллиард сўмни олган.
Компания фуқаролардан бошланғич тўлов сифатида 100 млн сўмгача бўлган автомобил учун 4 млн сўм, 100 млн.дан ортиқ нархдаги машина учун 5 млн, 200 млн.дан ортиқ нархдаги машина учун эса 12 млн сўм олган ва автомобилларни 3 ойдан 7 ойгача бўлган вақтда етказиб беришни ваъда қилишган.
Тергов департаменти катта терговчиси Фарҳод Эргашевнинг маълум қилишича компания шартномани шундай тузганки унда хатто қайси автомашина етказиб берилиши ҳам ёзилмаган. Компанияда айрим ишловчилар хатто бундай жиноят содир бўлаётганини билмаган ва шу сабабдан ҳам компания раҳбари, таъсисчиси қўлга олинган ва яна бир таъсисчи ҳозирда қидирувда экани маълум қилинди.
Қўшимча қилинишича фуқаролардан олинган пуллар фақат суднинг қарорига кўра қайтариб берилади. 2,8 млрд сўмдан ҳозирда қолган 390 млн сўм олинган ва корхона раҳбарининг 400 млн сўмлик Mercedes benz русумли автомашинаси олиб қўйилган.
Яна бир эътиборли жиҳати, компания Тошкентда ташкил этилиб, ягона филиали Анджионда бўлишига қармай улардан жабрланганлар орасида республиканинг деярли барча ҳудудидан фуқаролар бор.