Тошкентда ЙПХ инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори А.Бойматов "Матиз" ҳайдовчиси У.А.дан пора олаётганда қўлга тушган. Инспектор ҳайдовчидан гувоҳномаси йўқлиги учун жарима майдончасига қўйилган машинасини олиб чиқиб беришни ваъда қилиб, 220 минг сўм сўраган. Шундан сўнг ҳайдовчи дарҳол 6 феврал санасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Тезкор тадбир натижасида эса ЙПХ инспектори сўраган пулни олаётганда қўлга олинган.
Ҳозирда Бойматовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.