Кеча, 9 февраль санасида Навоий вилоятининг Конимех туманида "Ласетти" ва "Нексия" иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ "Ласетти" ҳайдовчиси 24 ёшли Р.Н.нинг айби билан содир бўлган. У тезликни ошириб, бошўқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлгаа чиқиб кетган ва "Нексия" билан тўқнашган. Унинг натижасида "Нексия" ҳайдовчиси 23 ёшли Н.Ж. воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчи 1 ёшли чақалоқ А.Ш. шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.