Бугун тармоқларда ота икки фарзандини калтаклаб, ҳақоратлаб, сўкиб йиқитган видеолавҳа тарқалди. Видео тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин муҳокама қилинди.
Видео тарқалгандан унча кўп вақт ўтмай ота топилди ва у ушбу ишни нима сабабдан қилганини айтди.
Отанинг айтишича воқеа 2019 йилнинг 22 ноябрида содир бўлган. Ота ушбу ҳаракати орқали Москвага қочиб кетган хотинини қайтармоқчи бўлган. Видеони кўрса онанинг кўнгли юмшашидан умидвор бўлганини билдирган. Лекин видеони кўрган она уни ижтимоий тармоқлрарга тарқатиб юборган. Ота қилган ишидан пушаймаонлигини айтиб, барчадан узр сўраган ва жазо олишга тайёр эканини билдирган.
ИИВнинг зўравон отанинг шахсига ойдинлик киритди. У Наманган вилояти Чуст туманида 1991 йилда туғилган С.П. экани маълум қилинди.
Ҳозирда ҳолат Чуст тумани ИИБ томонидан расмийлаштирилмоқда.