Аввалроқ Тошкентнинг Чилонзор туманидаги каналдан чақалоқнинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ана шу ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
Маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги Анҳор каналидан топилган чақалоқ ўғил бола жинсига мансуб бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.