Мазкур автобус Қозоғистон Республикаси фуқароси 46 ёшли О.М.га тегишли эди. У Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ тартибот органларига бормаган ва қочиб юрган эди. О.М. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 348 модда 4 қисми (“транспорт воситаларини сифатсиз таъмирлаш ёки техник носозликлар билан фойдаланишга топшириш”) билан қидирувга берилган эди.
2018 йил 20 ноябрь куни қидирувда бўлган О.М. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қўлга олинди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири Тошкент шаҳар ИИББ ахборотига асосан.
22 ноябрь куни О.М.ни Қозоғистонга топширгунга қадар ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига жойлаштирилди.
Уни Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ тартибот органларига топшириш жараёни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро ҳуқуқий шартномалар асосида амалга оширилади.