Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида анчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, кеча 12 феврал куни соат 11:30 ларда туманда "Матиз" ҳамда "MAN" юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. "Матиз" ҳайдовчиси қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, юк автомашинаси билан тўқнашган ва унинг натижасида "MAN" ағдарилиб кетган. Оқибатда "Матиз" ҳайдовичиси, 1 ёшли чақалоқ ва яна 2 нафар йўловчи вафот этган. Шунингдек, юк автомашинасининг ҳайдовчиси ва "Матиз"нинг икки нафар йўлловчиси тан-жароҳатлари билан шифхонога ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.