Фарғона вилоятида 20 ёшли йигит М.А. вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича йигит шу йил 31 январь куни Хитойдан Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган.
Воқеа 5 феврал куни содир бўлган. У ўзи яшайдиган Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида ҳаммомга кириб кетган ва бир неча соат давомида чиқмаган. Бундан ҳавотирланган оила аъзолари ҳаммом эшигини бузиб кирган ва у ердан йигит жонсиз ҳолатда топилган. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра бола ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. У Хитойдан келиши биланоқ тумандаги поликлиникада рўйхатдан ўтган ва 2 ҳафтадан сўнг текширилганда ҳам унда коронавирус аниқланмаган.
Йигит Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида ўқиётган бўлган. Шаҳарга 2019 йилнинг 15 ноябрида борган.