Навоий вилояти Қизилтепа туманида эр хотинини уриб ўлдирди.
Маълум бўлишича эр уйига маст ҳолатда келган. Уйга келгач эркак хотинининг танасининг турли қисмига қаттиқ урган ва уйдан чиқиб кетган. Оқибатда аёл олган жароҳатларидан комага тушиб қолган ва шифохонада вафот этган. Хабарларда айтилишича аёлнинг 6 ойлик эгизак ва 4 яшар фарзанди бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.