Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи, исми очиқланмаган аёл ўзини пайғамбарман деб атади. Бу ҳақда соф.уз “Ҳуқуқ” газетасининг 13 февраль сонидаги хабарга асосланиб маълум қилди.
Маълум бўлишича туманда яшовчи аёл унга ваҳий келаётганини айтиб, шу асосда “Туҳфа" номли китоб ёзган. Аёл китобида Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар экани ва Қуръони карим илоҳий китоб эканини рад этган. Шу билан бирга Бухоро давлат университетини битирган қизини ҳам ушбу ишга жалб этган.
Аёл суд ҳукмига кўра аёлга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. У жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этишда айбланган.