Хоразм вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори Санъат Бобожонов хотинини ўлдирган эркакнинг жиноятлари тафсилотларини маълум қилди. "Ҳуқуқ" газетасининг расмий сайтида эълон қилинган мақолада 2017 қурилган оиланинг аянчли якуни ҳақида сўз боради.
Маълум бўлишича Остон Қаландаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йилда оила қурган. У тўйдан 2-3 ой ўтиб хотинига қиимматбаҳо телефон олиб, Россияга ишлагани кетади. Шундан сўнг ишлаб юрган жойидан хотинига қўнғироқ қилса доим "ожидание"га тушадиган бўлиб қолади. Хотини "ким билан сўзлашяпсан?" деган саволга доим дугоналарим деб қутилиб қоладиган бўлади.
Остоннинг онаси унга 2018 йил баҳорида хотини бувисиникига кетиб қолганини айтади ва ёзда эркак уйига қайтди. Қайтгач онаси унга телефон рақамлар рўйхатини бериб, "бу хотининг гаплашиб юрган эркаклар" дейди. Эркак рўйхатни қўлига олиб, жанжал чиқмаслиги учун ёқиб юборади. Шундан сўнг Остон хотинини уйига олиб келиб, ҳеч нарса бўлмагандек яшай бошлайди. Бу орада эр хотинининг телефонини ишлатишни бошлайди ва ўшанда ҳам унга турли хил смс ва қўнғироқлар келаверади. Хотинидан кимлигини сўраса билмайман деб, яна бувисиникига кетиб қолади. Орада эса хотини ҳомиладор ҳам бўлади. Остон шундан кейинам хотинини олиб келишга уринади, лекин аёл кўнмайди. Бу орада телеграмдан ҳам хотинига ишқий хабарлар кела бошлайди. Буларга чидай олмаган Остон Қозоғистонга ишлагани кетади.
У ерда хотини эрига йиғлаб телефон қилавергач, Остон кўнгли бўшлик қилиб қайтиб келади ва хотинининг илтимосига кўра бувисиникида бирга яшай бошлашади. 2019 йилнинг баҳорида улар фарзандли бўлишди ва йигитнинг ота онаси уларни Остоннинг уйида яшашга кўндиради.
Кунларнинг бирида йигит мардикорлик қилиб ишлаб юрганида унга отаси қўнғироқ қилиб хотини яна бувисиникига кетиб қолганини айтади. Шунда Остон ишлаб турган юмушини ташлаб, қўлига қозиқни олиб, хотинини қўрқитиб қўйиш учун бувисиникига кетади. У ерга борса бувиси Остоннинг ёқасига осилади ва футболкани йиртиб юборади. Бундан ғазабланган эркак бувининг юзига шапалоқ тортиб, ичкаридан отилиб чиққан хотинини қозиқ билан уради. Ушбу қилмишидан сўнг Остон ИИБ томон кетади. Ходимлар воқеа жойига келганда эса буви хушсиз, аёл эса жонсиз ҳолда топилади.
Суд ҳукмига кўра Остон 11 йилу 6 ойга қамалади. Ўртада бола етим қолди...
Мақолани муаллиф, прокурор қуйидаги сўзлар билан якунлайди.
"Ушбу қотиллик рўй бермаслиги мумкинмиди? Йигит хорижда сарсон-саргардон юрмасдан, ёш келинчакни ташлаб кетмасдан, шу ерда иш топганида, балки бу фожиа бўлмасмиди. Аммо вақтни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. Бундан бошқалар хулоса чиқариши керак".