Сирдарёдаги хонадонда содир бўлган ёнғинда 6 нафар оила аъзоси вафот этди

Сирдарёдаги хонадонда содир бўлган ёнғинда 6 нафар оила аъзоси вафот этди
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги Сардоба шаҳарчаси «Кўркам диёр» МФЙ Работ кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса бугун, соат таҳминан 02.40 ларда юз берди. Воқеа жойини ёнғинни ўчириш хизмати вакиллари соат 03.00 тўлиқ қуршаб олиб, соат 03.45 ларда ўчиришган. Натижада уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 квадрат метр майдондаги уй жиҳозлари ёнган.

Унинг оқибатида оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди. 1972 йилда туғилган Б.З. (уй эгаси), 1976 йилда туғилган Н.Х. (уй эгасининг турмуш ўртоғи), 1996 йилда туғилган О.Ш. (уй эгасининг қизи), 2006 йилда туғилган О.Д. (уй эгасининг қизи), 2010 йилда туғилган О.А. (уй эгасининг ўғли), 2018 йилда туғилган Н.Н. (уй эгасининг невараси) вафот этган.

Ҳодиса жойига тегишли мудтасадди вакиллари келишган ва ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёдаги хонадонда содир бўлган ёнғинда 6 нафар оила аъзоси вафот этди