Андижон шаҳрида мудҳиш жиноят содир бўлди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича 1995 йилда туғилган Х.Х. шаръий никоҳдаги эри 1972 йилда туғилган М.К.ни синтетик ип билан бўғиб ўлдириб, ҳожатхонага жасадини ташлаб юборган. Ушбу ҳодиса 2019 йилнинг 3 май санасида соат 21:00 ларда содир бўлган.
Ҳодиса ҳақида шу йил 14 февралда марҳумнинг А.К. исмли туғишган қариндошининг Андижон шаҳар прокуратурасига ёзган аризаси натижасида маълум бўлган. У ўз аризасида Тошкентда яшаётганлиги сабабли укаси М.К.ни топа олмаётганини маълум қилгган. Шундан сўнг тергов натижасида ҳодиса аён бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан 16 февралда Х.Х.га нисбатан ЖКнинг 97 моддаси 1 қисми билан жиноят иши очилган. Х.Х. қўлга олинган.