Бухорода ўзини пайғамбар деб атаган аёл иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Бухорода ўзини пайғамбар деб атаган аёл иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
Аввалроқ Бухорода ўзини пайғамбар деган аёлга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумот "Ҳуқуқ" газетасидан олингани, унда тафсилотлар бироз қисқача ёритилгани тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди.

Бугун "Дарё" нашрида воқеа тафсилотлари батафсилроқ ёритилди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Шофиркон тумани Жўйнав қишлоғида яшовчи аёл Д.Й. ўтган йил, 2019 йил декабр ойида ўзини пайғамбар деб эълон қилган. Аёл дастлаб ўзи исмини ошкор қилмаган ва шу асосда ўзига ваҳий келаётганини айтиб «Туҳфа» номли китоб ёзган. У ушбу китобни Аллоҳдан келган деб атаб, унда Муҳаммад (с.а.в.) охирги пайғамбар экани ва Қуръони карим илоҳий китоб эканини рад этган.

Аёл ушбу ишга қизи Бухоро давлат университетини тамомлаган Д.У. ва опаси Д.Й.ни ҳамда яна 4 нафар аёлни жалб қилган. Улар китобни қўлёзма шаклида кўчиришга ёлланган. Шу йўл билан шофиркорлик аёл ақидапарастлик билан йўғрилган маълумотларни тарқатиб, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этган.

Бундан ташқари унинг «Пайғамбар» деб тан олингани хусусидаги кўрсатмалари ёлғон ва асоссиз эканлиги фош этилган.

Аввал маълум қилинганидек, ушбу ҳарактлари учун, яъни жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар тайёрлаш ва тарқатиш жиноятини содир этишда айбланган Д.Й. Жиноят кодекси 244-1-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. собиржон 18 феврал 2020 19:17
    астагфигурлох осий банда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бухорода ўзини пайғамбар деб атаган аёл иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди