Тошкентда “Тавхид ва жиход катибаси” террористик ташкилотига алоқадор 21 киши қўлга олинди

Тошкентда “Тавхид ва жиход катибаси” террористик ташкилотига алоқадор 21 киши қўлга олинди
Тошкент шаҳрида 21 нафар “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террористик ташкилотига алоқадорлар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, шу йил 19 феврал куни пойтахтнинг 18 манзилидан халқаро террористик ташкилотга молиявий ёрдам бериб келган ва уларнинг сафига қўшилишни режалаштирган 21 нафар шахс ушланган. Улар бевосита “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террористик ташкилотида фаолият юритаётган, Ўзбекистон фуқароси, 1996 йилда Тошкентда туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган ва унинг жиноий фаолиятига шерик бўлиган.

Пойтахтда қўлга олинганлар ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг келтирган маълумотига кўра “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террористик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси худудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда “Тавхид ва жиход катибаси” террористик ташкилотига алоқадор 21 киши қўлга олинди