Фарғона вилоятининг Риштон туманида такси ҳайдовчиси калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири вилоят ИИБ маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 11 феврал санасида "Король диско" (диско қироли) тунги клубида мижоз такси чақирган. Такисичи чақрилган жойга келгач, мижоз чиқиши учун "сигнал" чалган.
Машина овози маст мижозга ёқмаган. У ҳайдовчини клуб ичига чақирган ва аёвсиз дўппослаган. Ҳайдовчи хушсиз ҳолатда шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.