Тошкентда жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 2019 йил апрель ойида 4 та шахс фуқаронинг 235 минг доллар пулини олиб, "ухлатиб" кетган. 55 ёшли Аюбхон А., 34 ёшли Акрам А., 34 ёшли Мирлазиз М., 50 ёшли Ҳабибулло Р.лар 35 ёшли Нуриддин М.га Туркиядан арзон нархда ёғ ишлаб чиқарадиган ускуна олишни ваъда бериб, олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.