Ижтимоий тармоқларда қизлар ўртасида хожатхонада содир бўлган оммавий муштлашув видеоси эълон қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу вазият иштирокчиларини қидирмоқда, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Тошкент шаҳар ИИББ интернет-каналларидан бирида эълон қилинган видеолавҳани ундаги тасвирга тушган қизларнинг шахсини аниқлаш учун текширувга олди. Ушбу ҳодиса иштирокчилари ёки гувоҳлари ҳақида маълумотга эга бўлган фуқароларни iibb.uz ИИББ сайтига мурожаат қилишлари сўралмоқда.