Аввалроқ сайтимизда Андижонда аёл эрини ип билан бўғиб ўлдириб, сўнгра жасадини ҳожатхонага ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, эр аёл билан ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилмоқчи бўлган. Бунга аёл кўнмаган ва эрининг мастлигидан фойдаланиб уни синтетик ип билан бўғиб ўлдирган. Сўнгра қўл оёқларини боғлаб, арра билан ҳожатхона тахтасини кесиб, уни ташлаб юборган. Жасад 10 ой ўша ерда ётган ва аёл ҳожатхонадан фойдаланишни давом эттирган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.