Самарқандда ҳомиладор аёл ва унинг 5 ёшли фарзандининг устига "столб" қулаб тушди .
Воқеа шу йил 20 феврал куни содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланувчи Умида Раҳмонова ва унинг фарзанди шифохонага ётқизилган.
"Биз кучли овоз ва боланинг йиғлаганини эшиттик. Қарасак, столб аёл ва ўғлининг устига йиқилибди. Биз ўша ердан ўтиб кетаёган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтаттик, улар ёрдам беришмади. Шиофокорлар уларнинг чақируви эмаслигини айтди. Биз ўзимиз столбни кўтариб, аёлни шифохонага олиб бордик. Бизни олиб борган ҳайдовчи аёлнинг эри экан. Биз аввал мутасаддиларга столб авария ҳолатида эканини айтиб, мурожаат қилганмиз. Лекин улар ҳеч қандай чора кўришмади. Ҳозирда аёл ва фарзанди шифохонада. Ҳозирча уларнинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас", - дейди гувоҳларнинг бири.