Аввалроқ Тошкентда италиялик модел Гено Джорджо Тошкентда ижарага олган уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан янги тафсилотларни эълон қилди. Маълум бўлишича модел Тошкентга 9 феврал куни Малайзиядан сайёҳ сифатида учиб келган. Ўша куни у Миробод туманида Б.Ф.нинг хонадонини 30 кунга ижарага олиб, онлайн тарзда ўша туманда 30 кунга рўйхатдан ўтган. Модел 10 февралдан алоқага чиқмаган. Бундан ҳавотирланган унинг ота-онаси Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига мурожаат қилган. Элчихона вакиллари Гено ижарага олган хонадонга 16 февралда борган ва уларнинг чақирувига ҳеч ким жавоб бермаган. Шундан сўнг вакиллар хонадон эгасини чақиришган. Уйга киришса Гено ўлик ҳолда ётган бўлган.
Бола яшаган уйда қўшнилар кимдир ўша хонадонда яшашини ҳам билишмаган. Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг маълумотномасига кўра, итлаиялик модел жасад топилгандан 2-3 кун олдин ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда сабабини аниқлаш мақсадида суд тибий экспертиза тайинланди.
Хонадон эгасининг айтишича, 10 февралда Гено унга мазаси бўлмаётганини айтган ва шундан сўнг у алоқага чиқмаган.
Италия фуқаросининг ўлими факти бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.