28 ёшли аёл сиркани (уксус) сув деб ўйлаб ичиб юборди. Унинг ҳомиласи 8 ойлик эди.
У ҳозирда Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига ётқизилган. Унга “кимёвий моддалардан заҳарланиш” ташхиси қўйилган.
Ҳозирча аёлнинг ҳолати бўйича расмий маълумотлар берилгани йўқ.