2018 йилнинг 1 декабрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туман Н.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 30 ноябрь куни 2 номаълум қиз “Ойбек” МФЙда унинг бирга яшовчи 7 ёшли қизининг қулоғидаги бир жуфт зиракларини ечиб, олиб кетганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зафаробод туман Иқтисод касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари Д.Ж. ва М.И. исмли қизлар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.