Сурхондарёнинг Ангор туманида 8 ёшли ўғлини сотаётган аёл қўлга олинди.
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 8 ёшли фарзандини 2 млн сўмга сотаётган она қўлга олинди. Асли Молдовалик бўлган, рус миллатига мансуб аёл ушбу пуллар орқали бошқа давлатга кетмоқчи бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.