2018 йилнинг 1 декабрь куни фуқаро Ў.Ё. “Hyundai” автомашинасини Тошкент шаҳар Олмазор туманининг Сағбон кўчасида ҳайдаб кетаётиб, тўсатдан соғлиги ёмонлашганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.И. (исмли аёл)ни уриб юбориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган икки та “Дамас”, “ВАЗ-2106”, “Исузу” ҳамда “Спарк” русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Hyundai” автомашинаси ҳайдовчиси Ў.Ё. касалхонада вафот этган. Пиёда Т.И. эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.