Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилиб, Сурияга кетишни кўзлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилиб, Сурияга кетишни кўзлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳ аниқланди.

Маълум бўлишича, пойтахт ва унинг вилоятида 24 та манзилда амалга оиширилган ишлар натижасида 21 нафар шахс ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлиги аниқланди. Улар қўлга олинди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди ва тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида.

Интернетдан олинган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Алҳамжон 29 феврал 2020 17:11
    Террористларга Олий Ҳукм...

    Олий Ҳукм бериш керак
  2. Фарход 27 феврал 2020 23:10
    Илохим, Оллох тугри йулдан хеч биримизни алдаштирмасин, тинчлигимизга ва соглигимизга хеч качон рахна солинмасин!!!
  3. Фируза 27 феврал 2020 13:39
    Анча вакт тинчиб колишувди яна кузгалиб колибдида
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилиб, Сурияга кетишни кўзлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди