Андижон вилоятида психотроп дори воситаларини сотганлар қўлга олинди. Уларни ушлашда ДХХ, прокуратура ва ИИБ ҳамкорликда ишлади.
Маълум бўлишича, вилоятда тиббиёт институтида ўқувчи уч нафар талаба фуқарога 1000 дона “Тропикамид” дорисини 45 млн сўмга пуллаётгнанда қўлга олинган. Шунингдек, фуқароалар К.М. ва М.А.лар ўша дорининг 8000 донасини 105 млн сўмга сотаётганда ушланган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.