Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ўғил отасини ўлдирди. Бу ҳақда жаҳон.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1981 йилнинг 8 февралида туғилган Камолов Баҳодир Қаршиевич 2005 йилдан бошлаб оғир кечувчи шизофрениянинг васваса синдроми билан “D” ҳисобида турган. У отаси Қ.Камоловни ўлдирганликда гумонланган.
Манбанинг ёзишича ота ўғлини “Барис” ва “жинни” деб атаган, шунингдек, бир неча маротаба руҳий касалликлар шифохонасига ётқизган. Ушбу ҳарактлардан ғазабланган Б. Камолов отасини ёғоч дастаси билан юзи ва бошига бир неча маротаба зарба бериб, қасддан ўлдирган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш тугатилган ва суд қарорига кўра Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволаниш учун жойлаштирилди.