Аввалроқ тармоқларда "Ласетти" автомобилининг том қисмида ярим яланғоч қизлар сайр қилган видеолавҳа тарқалган эди. Видео оммалашгач тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўплаб эътирозлар бўлди.
Маълум бўлишича 01 J 299 HA давлат рақамли "Ласетти" ва унинг ҳайдовчиси топилган. Воқеа шу йилнинг 26 феврал санасида тунги соат 02:00 ларда содир бўлган.
У қоидабузарлиги учун жазоланган. Шунингдек, унинг автомобили ойналари рухсатномасиз қорайтирилгани ҳам маълум бўлди. Энди ҳайдовчи унинг учун ҳам жарима тўлайди. Автомашина эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.