Самарқандда декан ўринбосари пора билан қўлга тушди.
Маълум бўлишича, вилоятда жойлашган иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистонда ўқувчи талабанинг ўқишини ўзи ишлайдиган институтга "перевод" қилиб беришни ваъда қилиб, 4 минг доллар сўраган. Декан ўринбосари пулни олаётган вақтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.