Хоразм вилоятининг Гурлан туманида ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори Аминбай Каландаров маълум қилди.
Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси А.Н. фуқарони мактабгача таълим тизимидаги муассасаларнинг бирига ишга жойлайман деб ундан 600 доллар сўрайди. Шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси пулларни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинади. А.Н. ўзининг пушаймонлик аризасида пулнинг 300 долларини Гурлан туман МТБнинг кадрлар бўйича мутахассиси Х.М.га беришини маълум қилган. Шундан сўнг иш давом этган ва Х.М. 300 долларни А.Н.дан олаётган вақтда ушланган.
Порахўрлар қилган қилмишлари учун жазо олган, дейди Каландаров.