Тармоқларда кўчада яланғоч ҳолда юрган эркакларнинг видеолавҳаси тарқалди.
Воқеа кеча, 29 феврал куни Самарқанд вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Видеони тасвирга олган эркакнинг сўзларидан улар буни 5 млн учун қилгани ойдинлашмоқда. Кейинчалик улар оломон томонидан ушланиб, кўчада аёллар борлиги, улар олдида бундай иш қилиш ярамаслигини айтиб, сўроқ қилинган. Ҳатто уларни машинасида олиб кетмоқчи бўлган эркак тарсаки билан сийланганини кўриш мумкин.
Ҳозирча улар нега бундай қилгани маълум эмас. Расмийлар ҳам вазиятга изоҳ бермади.