Сенатнинг навбатдаги мажлисида ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари Тошпўлатов Азиз Анварович 2019 йилда соҳада амалга оиширлган ишлар ҳамда 2020 йилдаги режалар ҳақида гапирди. Хусусан, у ўз нутқида 2019 йилда содир бўлган қотилликларга ҳам тўхталиб ўтди. Вазир ўринбосарининг айтишича ўтган йили юртимизда 359 та қотиллик содир этилган бўлиб уларнинг 142 таси ҳал этилмай қолган оилавий низоларда содир этилган. Қотилликнинг ҳар учинчиси маст ҳолатда бўлганлар, руҳий касаллар ёки судланганлар томонидан содир этилган.
Тошпўлатов нутқида Андижон вилояти Избоскан тумани “Анорзор” маҳалласида содир этилган қотиллик ҳақида гапирди. 1988 йилда туғилган ҳеч қаерда ишламайдиган, ичкиликка рўжо қўйган Васлиддин Қўчқоров 2019 йилнинг 15 октабр куни 73 яшар ногирон отаси ва онаси билан урушиб, уларни болта билан шафқатсизларча ўлдирган. Маълумоти ўрта, оиласидан ажрашган Қўчқоров оиласи билан ажрашишда ота-онасини айблаб, улар билан жанжаллашиб келган. Маҳалладаги профилактика инспектори, лейтенант Абдулазиз Исомиддинов бундан хабардор бўлиб, ҳеч нарса қилмаган. Ҳолат бўйича ўтказилган текширув натижасига кўра “Анорзой” МФЙдаги инспектор Исомиддинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Избоскан тумани ИИБ ходимларининг 7 нафарига ҳамда Андижон вилоят ИИБнинг 2 нафар ходимига қатъий интизомий чоралар кўрилган.