Аввалроқ сайтимизда Самарқанд шаҳрида кийимсиз югурганлар ҳақида ёзган эдик. Улар ушланиб аҳоли томонидан ”самосуд” қилинишига ҳам бир баҳя қолган.
Бугун улар ушланган ва шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича воқеа кеча, 29 феврал санасида Самарқанд шаҳрида содир бўлган. Тарқалган видеода кийимсиз югурганлар 1976 йилда туғилган Ж.Н. ва 1992 йилда туғилган Ў.Т. экани, уларни машинада олиб юрган шахс эса 1979 йилда туғилган Х.Д. экани маълум бўлди. Уларнинг барчаси Жомбой туманидан бўлган.
Яланғоч югурганларнинг айтишича улар жуда кўп спиртли ичимлик ичгани сабабли нима қилаётганини билмаган. Улар ҳеч қандай гаров ўйнамаганини айтиб, Ўзбекистон халқидан узр сўради.