Аввалроқ Тошкентда ўз "Ласетти"сида ярим яланғоч қизларни машина томига чиқариб ҳаракатланган йигит ушлангани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича машина ҳайдовчиси 23 ёшли Жавоҳир Б.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси тўртинчи қисми билан баённома тузилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солинган.
ИИББнинг хабар беришича воқеа 26 феврал куни Юнусобод туманида содир бўлган. Ҳайдовчи йўлда кетаётганда икки қиз унга манзилига етказиб қўйишни илтимос қилишган. Шундан сўнг қизлар машина люкидан ташқарига чиқиб, ярим яланғоч ҳолда йўлида давом этган. Ҳозирда ўша қизлар аниқлаштирилмоқда. Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига мувофиқ чора кўрилиши кўзда тутилмоқда. Унга кўра қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланиши мумкин.
Шунингдек, ҳайдовчи автомобилини қонунчиликни чеклаб ўтган ҳолда ўзгартиргани ҳам маълум бўлди. Шундан сўнг унинг "Ласетти"си Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ жарима майдончасига жойланди.