Наманган вилоятида эркак 74 ёшли аёлни уриб ўлдирди.
Маълум бўлишича, эркак аёлнинг умрига зомин бўлаётган вақтда маст ҳолатда бўлган. У тунги клубларнинг биридаги ҳожатхонада ишлайдиган 74 ёшли аёлни саволига тўғри жавоб бермагани учун ўлдирган. Эркакнинг айтишича, у аёлдан дам олишга қизлар борми деб сўраганда, аёл уйингда онанг билан дам ол деб жавоб берган. Шундан ғазабланган йигит аёлни тош ва бошқа жисмлар билан уриб ўлдирган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркакка 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.