Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, биргина январь ойининг ўзида нефт соҳасида 24 млрд сўмлик зарар етказилган.
Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ ва унинг филиалларида 9,7 млрд. сўмлик 1264 тонна нефт маҳсулоти сифати бузилганлиги ва талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Шунингдек, “Қарши нефт базаси” МЧЖда ҳам 11,5 млрд. сўмлик 4333 тонна ҳажмдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди.
“Пахта нефт базаси” МЧЖда эса 143 тонна, 2,7 млрд. сўмлик нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.