Тошкентда фолбин аёл фуқаронинг 1500 долари ва 1300 долларга тенг тақинчоқларини алдов йўли билан олиб кетди.
Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 2 декабрида 56 ёшли Нагима О.нинг уйига фолбин аёл келиб, унинг ўғли ва уйига сеҳр текканига ишонтирган. Фолбин ушбу сеҳрдан халос этиб, хизмат ҳаққи сифатида 1500 доллар ва 1300 долларга тенг тақинчоқларни олиб, жуфтакни рослаган.
Алданган аёл эса воқеадан сўнг Сергели тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган. Кўрилган чоралар натижасида фирибгар аёл, қашқадарёлик 32 ёшли Манзура Б. қўлга олинган.